Грузия бош вазири мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокараларини 2028 йилгача тўхтатишини маълум қилди
Грузия бош вазири Тбилиси 2028 йилгача Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокаралардан воз кечишини айтди.
«Бугун биз Европа Иттифоқи билан музокараларни бошлаш масаласини 2028 йил охиригача кун тартибига қўймасликка қарор қилдик <…> Бундан ташқари, 2028 йил охиригача биз Европа Иттифоқининг ҳар қандай бюджет грантларидан воз кечамиз,» – деди Ираклий Кобахидзе (Mtavari канали бўйича иқтибос)
Октябрь ойи охирида Грузияда парламентга сайловлар бўлиб ўтганди. Мамлакат Марказий сайлов комиссияси уларда ҳукмрон «Грузия орзуси» партияси ғалаба қозонганини эълон қилди. Мухолифатдаги партиялар сайловларда сохталаштириш бўлганини эълон қилди ва натижаларни тан олишдан бош тортди. Шундан сўнг мамлакатда бир қатор митинглар бўлиб ўтди.
Бугун, 28 ноябрь куни Европарламент ўз қарори билан Грузияда октябрь ойида бўлиб ўтган сайлов натижаларини тан олмади ва халқаро кузатув остида янги сайловларни ўтказишга чақирди.
Шарҳлар