Грузия бош вазири президент Саломе Зурабишвилини хорижий агент деб атади

Саломе Зурабишвили
Фото: REUTERS/Benoit Tessier

Грузия бош вазири мамлакат президенти Саломе Зурабишвилини хорижий агент деб атади.

“Саломе Зурабишвилининг ўзи хорижий таъсир агенти. Шунга кўра, у бериши мумкин бўлган ягона овоз – бу биз бир неча бор гапирган хорижий куч, глобал уруш партияси”, — дейди Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе “Хорижий таъсирнинг шаффофлиги  тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилингандан кейинги брифингда.

Тбилисида қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фонида норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.