Грузия МСК ҳар бир сайлов округида бешта участкадаги бюллетенларни қайта санайди

Фото: Известия

Грузия Марказий сайлов комиссияси (МСК) ҳар бир сайлов округидаги бешта участканинг бюллетенларини қайта санаб чиқади, дея хабар берилади расмий сайтда.

Ҳудудларда қайта санаш соат 12:00 да, Тбилисида эса 29 октябрь куни соат 17:00да бошланади. У МСК сайтидаги рўйхатда кўрсатилганидек, 84 та сайлов участкасида ўтказилади.

“Ошкораликни таъминлаш учун бюллетенларни қайта санаб чиқиш тегишли ваколатли шахслар томонидан кузатилиши мумкин”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Грузия президенти Саломе Зурабишвили фуқароларни 28 октябрь куни ўтказиладиган митингга чақириб, сайлов натижаларини тан олмади. Ўша куни кечқурун Тбилисидаги парламент биноси олдига намойишчилар тўпланди. Одамлар сайлов натижаларига рози эмасликларини айтиб, қайта овоз беришни талаб қилишди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.