“Грузия орзуси” партияси парламентга яна хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритмоқда
“Грузия орзуси” партияси ўтган йили оммавий норозиликларга сабабчи бўлган “Хорижий агентлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини парламентга қайта киритмоқда.
Бу ҳужжат бир йил аввал норозилик туфайли қайтариб олинган ҳужжат билан деярли бир хил. Ягона фарқи шундаки, қонун лойиҳасининг янги таҳририда “хорижий агент” атамаси “хорижий давлат манфаатларини кўзлаб фаолият юритувчи ташкилот” атамаси билан алмаштирилган.
Ўтган йили Грузия парламенти кенг кўламли намойишлардан сўнг хорижий агентлар ҳақидаги лойиҳани чақириб олган эди. Айни пайтда Қирғизистонда хорижий агентлар тўғрисидаги қонун қабул қилинган.
Улашиш:
Шарҳлар