Грузия парламенти хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини рўйхатга олди

Фото: Svet foto / Fotodom / Shutterstock

Хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси Грузия парламентида рўйхатга олинди. Мухолифат ва фуқаролик жамияти бу сафар «Россия қонуни»нинг қабул қилинишига йўл қўймаслигини айтмоқда. Грузиянинг ғарбий ҳамкорлари бу қонун қабул қилинса, Россиянинг мамлакатдаги таъсири кучайиши, Грузия Европа Иттифоқига аъзоликка номзод мақомидан маҳрум бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиради.

Жамиятда «Россия қонуни»га қарши кўча норозилик намойишларини қайта тиклашга чақириқлар бўляпти.

Грузия президенти эса парламент бюросига ҳукмрон партия таклиф қилган хорижий агентлар ҳақидаги қонун лойиҳасини умуман рўйхатдан ўтказмаслик ёки кўриб чиқмасликни таклиф қилди.

“Ҳамма бу қонуннинг қабул қилиниши Грузиянинг Европа интеграцияси йўлида тўсқинлик қилишидан огоҳлантирган Европа Иттифоқи, НАТО Бош котиби ва АҚШнинг реакциясини кўрди”, – дейди президентнинг парламент котиби Гиорги Мсхиладзе.

“Бу қонун ҳақида гапиришни тўхтатайлик, чунки ўтган йили бу қонун парламентга қайтмайди, деб ваъда қилинган эди. Президент эса, албатта, ўзининг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланади ва бу қонун қандайдир тарзда қабул қилинса, унга вето қўяди”, — деди Мсхиладзе.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.