Грузия парламентида “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳаси такрор киритилиши сабабли муштлашув юз берди
Мухолифатдаги «Фуқаролар» партиясининг депутати Алеко Элисашвили ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси томонидан хорижий агентлар тўғрисидаги қонуннинг қайта киритилиши ҳамма учун ҳақорат эканлигини айтиб, уни “россияники” деб атади.
Бу баёнот «Орзу» депутатларини ғазаблантирди, парламент раиси Шалва Папуашвили қонун лойиҳасини “россияники” деб айтмасликни талаб қилди ва Элисашвилининг микрофонини ўчириб қўйди, шундан сўнг даҳанаки жанжал муштлашувга айланиб кетди.
Аввалроқ Грузия президенти “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳаси қайта киритилганини эълон қилган ҳукмрон партияни танқид қилган эди.
Улашиш:
Шарҳлар