Грузия президенти «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонунга вето қўйди
Грузия президенти Саломе Зурабишвили «ҳорижий агентлар» тўғрисидаги қонунга вето қўйганини маълум қилди. Олдинроқ у ўз интервьюсида шундай нияти борлигини айтган эди.
«Биз бу қонунни хоҳламаймиз. У Европа қадриятларига мос келмайди ва мамлакатни Евроиттифоққа яқинлаштирмайди», – деди Саломе Зурабишвили.
Грузия парламенти 14 май куни оммавий норозилик намойишлари фонида «ҳорижий агентлар» тўғрисидаги қонунни қабул қилган эди. Президент розилигисиз бу қонун кучга кирмайди.
Улашиш:
Шарҳлар