Грузия Ташқи Ишлар вазирлиги Абхазия ва Жанубий Осетияда Россия президенти сайловларининг ўтказилишини қоралади

Фото: Sova News

Абхазияда 30 та сайлов участкаси, Жанубий Осетияда эса 11 та сайлов участкаси очилган. Сайловда рус ҳарбийлари ҳам иштирок этган.

«Грузия Ташқи Ишлар вазирлиги Грузиянинг оккупация қилинган ҳудудларида Россия президентлик сайловларини ўтказганини ва маҳаллий аҳолини оммавий равишда жалб этиш мақсадида ноқонуний сайлов участкаларини очганини қоралайди,» – дейилади Грузия ТИВ баёнотида.

«Оккупация қилинган ҳудудларда ўтказиладиган ҳар қандай сайловлар ноқонуний ҳисобланади, бу халқаро судлар томонидан ҳам тасдиқланган. Шунингдек, этник тозалаш натижасида оккупация қилинган ҳудудлардан қувилган аҳолига ҳозиргача уйларига қайтиш имконияти берилмаган,» – дейилган баёнотда.

Путинни ғалабаси билан Абхазия раҳбари Аслан Бжания ва Жанубий Осетия президенти Алан Гаглоев табриклаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.