Грузияда “Европани танла” фуқаролик ҳаракатига асос солинди
Грузияда “Европани танла” фуқаролик ҳаракати ташкил этилди, деб хабар беради Сова News.
Бирлашманинг мақсади «Грузиянинг Европадаги келажагини қутқариш учун ишлаш». Грузия президенти Саломе Зурабишвили «Европани танла» гуруҳига қўшилди.
“Менимча, биз Европани анча олдин танлаганмиз. Грузия тараққиёт йўлини, эркинлик йўлини, демократия йўлини танлайди ва бу тарихимизнинг барча асосий босқичларида Европа йўлидир. Европа қадриятлари, биринчи навбатда, грузин қадриятлари ва айнан шунинг учун биз Европа томон ҳаракат қилишимиз осон”, — дейди Зурабишвили.
У, шунингдек, бўлажак сайловлар референдум эканлигини ва “бу референдумда Грузия жамияти бир томонда, бошқа томонда эса келажагимизни тортиб олган ҳукумат” эканини таъкидлади.
Шу ҳафта бошида, 9 июль куни учта мухолифат партия – “Дроа”, “Ахали” ва “Гирчи – кўпроқ эркинлик” бирлашганини эълон қилди. Бир кун олдин бошқа икки мухолифат партия, “Ягона миллий ҳаракат” ва “Агмашенебели стратегияси” “Грузияни қутқариш учун бирлик” платформасини яратди.
Шарҳлар