Грузиядаги сайловларда юқори даражада фаоллик ва қоидабузарликлар билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилди
Сайлов участкалари Москва вақти билан эрталаб соат 7 да очилди, овоз бериш 19:00 гача давом этади. 12 йилдан бери ҳокимият тепасида бўлган “Грузия орзуси” партияси фуқароларни тинчлик ва уруш ўртасида танлов қилишга чақирди, партия вакилларининг фикрича, мухолифат айнан шунга интилмоқда.
Соат 15:00 га келиб сайловчиларнинг иштироки 41,62 фоизни ташкил этган, деярли бир ярим миллион киши овоз берган – бу 2012 йилдан бери рекорд кўрсаткич, ўшанда бу пайтда сайловчиларнинг иштироки 44,99 фоизга етганди.
Экзит-поллар натижалари ҳали эълон қилинмаган, бироқ “Грузия орзуси” ҳам, мухолифатдаги “Ягона миллий ҳаракат” партияси ҳам ўз етакчилигини аллақачон эълон қилиб бўлди.
Марнеулидаги сайлов участкасида бирданига бир нечта сайлов бюллетенларини ташлаш ҳолати қайд этилди. Марказий сайлов комиссияси сайлов участкасини ёпди ва натижаларни бекор қилди, Ички ишлар вазирлиги эса жиноий иш қўзғатди.
Оммавий ахборот воситалари эса бир нечта зўравонлик воқеалари ҳақида хабар берган: Тбилисида мухолифатчилар ва номаълум шахслар ўртасида иккита муштлашув бўлиб ўтган, ҳужумчиларнинг бирида пичоқ бўлган. Шунингдек, Тбилисида мухолифат кузатувчиси Саломе Кинчиашвили ҳужумга учраган ва унинг телефонини тортиб олишга уринган. Телавида TV Pirveli тасвирга олиш гуруҳи ҳужумга учраган.
Шарҳлар