Грузия парламенти депутатлари ўртасида келишмовчилик келиб чиқди
“Грузин орзуси” депутати Дмитрий Самхарадзе мухолифат вакиллари билан муштлашиб қетди, деб ёзмоқда Publika. Ҳодиса туфайли ялпи мажлисда техник танаффус эълон қилинган.
Улар “Чет эл агентлари” ҳақидаги қонун лойиҳасига қарши намойишчилар мавзусини муҳокама қилаётган бўлган.
Хабарга кўра,»намойишчиларнинг катта қисми Чичинадзе, яна бир қисми эса Руставели проспекти ва 9 апрель кўчаларида бош кўтарди. Уларнинг сонини санаш ҳозир қийин, улар бир неча жойларга тарқатилди. Айни дамда интернетда ҳам узилишлар мавжуд».
“Хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилаётганида парламентда ҳам муштлашув бўлиб ўтган эди.
Улашиш:
Шарҳлар