Грузия парламенти офшорлардан активларни чиқарганда солиқ амнистияси тўғрисидаги тузатишларни қабул қилди
Кўриб чиқиш жараёни жадал тартибда амалга оширилди. Ўзгартиришларга кўра, офшор компаниялардан активларни Грузияга ўтказиш 2028 йилгача солиқдан озод қилинган.
Ташаббусни 73 депутат қўллаб-қувватлади, 9 нафар депутат қарши овоз берди.
Мухолифатнинг айтишича, бу ўз активларини Ғарб санкцияларидан ҳимоя қилишга уринаётган Бидзина Иванишвилининг бевосита буйруғи.
Ўзгартиришлар лойиҳасига кўра, барча активларига, жумладан, қимматли қоғозларига эгалик ҳуқуқини Грузия корхоналарига ўтказган офшор компанияларга имтиёзлар берилади. Имтиёзли солиқ режимига эга офшор зонадан Грузия юрисдикциясига ўтказилганда, улар солиқ ва импорт божларидан озод қилинади.
«Энди россиялик олигархларнинг бутун қора пуллари Грузияга тушиши мумкин», – дея хавотир билдирмоқда сиёсатшунослар.
Шарҳлар