Грузия парламентида “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунни кўриб чиқиш пайтида муштлашув содир бўлди
Грузия парламентида “хорижий агентлар” ҳақидаги мунозарали қонунни кўриб чиқиш чоғида жиддий муштлашув юз берди.
Залда Грузия парламентининг мухолифатдаги “Фуқаролар” партияси аъзоси Александр Элисашвили ва ҳукмрон “Грузия орзуси – Демократик Грузия” партиясининг ижрочи котиби, парламентдаги кўпчилик етакчиси Мамука Мдинарадзе муштлашган.
Йиғилишнинг жонли трансляцияси можаро бошланганидан сўнг бирданига тўхтатилди.
Аввалроқ Тбилисида “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун кўриб чиқилиши фонида норозилик намойишлари бошлангани ҳақида ёзган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар