Грузия президенти ИИВдан намойишчиларга қарши куч ишлатишни зудлик билан бас қилишини талаб қилди
Грузия президенти Саломе Зурабишвили Грузия парламенти яқинида “Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасига қарши норозилик намойишининг кескин тарқатилишини қоралади.
“Барча масъулият бутунлай ҳукумат зиммасига тушади. Грузия халқи тинч намойиш ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум”, — деб ёзди Грузия президенти Х ижтимоий тармоғида #notoRussianlaw – #НетРоссийскомуЗакону хештегини қўшиб.
Қисқа танаффусдан кейин полиция яна намойишчиларни куч билан тарқата бошлади. Ижтимоий тармоқлардаги кадрларга кўра, хавфсизлик кучлари оломонга сув пуркагичлардан фойдаланган ва кўздан ёш оқизувчи газ баллонларини улоқтирган. Ҳибсга олинганлар ҳам бор, бу ҳақида Paper Kartuli нашри хабар бермоқда.
Улашиш:
Шарҳлар