Грузия президенти “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга вето қўйишини билдирди
Грузия президенти Саломе Зурабишвили “Би-Би-Си” билан суҳбатда мамлакат парламенти “хорижий агентлар” ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилса, унга вето қўйишини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи стратегияси ва тавсияларига зид бўлган бошқа қонунларга нисбатан қилинганидек, “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга вето қўйилади, деб ёзади ТАСС.
Биз аввалроқ Грузия парламенти “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллагани ҳақида ёзган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар