Грузияда “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қарши намойишлар давом этмоқда (Фото)
Намойишчилар Руставели хиёбонини тўсиб қўйишган. Бундан ташқари, Грузия парламенти биноси ёнида бир неча юз киши, асосан талабалар тўпланган, деб хабар беради Грузия Онлайн сайти.
Намойишчилар колоннаси юришлар давом этаётган Озодлик майдонига йўл олишган, деб ёзади Paper Kartuli Телеграм канали.
Аввалроқ Грузия Ички ишлар вазирлиги намойиш иштирокчиларини йўлларни тўсмасликка чақириб, қоидабузарларга нисбатан “қонуний чоралар” қўлланилиши билан таҳдид қилган эди. Бироқ ҳозир полиция намойишчиларни тўхтатмаяпти.
Улашиш:
Шарҳлар