Губернатор Чибисга пичоқ урган шахс икки ойга ҳибсга олинди

Фото: топор лайв

42 ёшли Александр Бидановга нисбатан эҳтиёт чораси бевосита Апатитско-Киров шаҳар касалхонасида танланди, у ҳибсга олиш вақтида яраланганидан кейин касалхонада ётибди, дея хабар беради ахборот агентликлари.

Телеграм каналларида Биданов иштирокидаги бир нечта видеолар чоп этилган. Улардан бирида у Мурманск губернаторидан кечирим сўрашга ва тергов тугагандан сўнг изоҳ беришга ваъда беради.

Baza телеграм каналининг таъкидлашича, Биданов оммавий ахборот воситаларида унга «миясидаги овозлар»  ҳужум қилишга буйруқ бергани ҳақидаги версияни рад этган. Апатити маданият саройида бўлиб ўтган йиғилишда Чибиснинг сўзлари эркакка ёқмаган. Губернаторга суиқасд уюштирилишидан олдин Биданов кучли таъсир кўрсатадиган гиёҳванд моддаларни истеъмол қилган, деб ёзади нашр.

42 ёшли Александр Биданов Россия темир йўллари компаниясининг монтёри. У илгари ҳам соғлиққа қасддан енгил зарар етказиш (Жиноят кодексининг 115-моддаси) учун судланган.

Россияда сўнгги 15 йил ичида содир бўлган илк суиқасд область раҳбарининг жароҳатланиши билан якунлангани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.