Х-59 ракетаси томонидан Харьковда телеминора қулатилганидан сўнг эфир телевидениеси ишламаяпти – губернатор
Харьков ва атрофидаги аҳоли пунктларида ҳануз рақамли телеэфир сигнали йўқ. Бу ҳақда область ҳарбий маъмуриятининг раҳбари Олег Синегубов маълум қилди.
Бир кун олдин рус ҳарбийлари телеминорага зарба берган. Синегубовнинг сўзларига кўра, унга Х-59 ракетаси келиб урилган. Россия томони зарбани расман шарҳламади, уни россиялик урушпараст блогерлар қутлаган.
«Зарба олингунга қадар миноранинг умумий баландлиги 250 метр бўлган. Зарба тахминан 140 метр баландликда берилган. Техник хоналар шикастланган. Мутахассислар телевизион жиҳозларнинг шикастланиш даражасини баҳолаяпти,» – деб ёзади Харьков губернатори телеграмда.
У Харьков аҳолиси кабель ва йўлдош ТВдан фойдаланишлари мумкинлигини маълум қилди. Радио, Интернет ва мобил алоқа ҳам ишлаяпти, дея қўшимча қилади Синегубов.
Шарҳлар