Хабиб Нурмагомедов Украинадаги урушни қўллаб-қувватлашдан воз кечиш босими фонида солиқ қарзларини тўлади
Собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов юзлаб миллион рубль миқдоридаги солиқ қарзини тўлаб берди, деб ёзади “РИА Новости” спортчининг вакилига таяниб. Ҳуқуқ-тартибот идораларига яқин телеграм каналларига кўра, қарз миқдори 302 миллион рублни ташкил қилган бўлиши мумкин.
Нурмагомедовнинг солиқдан қарзи борлиги ҳақида 2024 йилнинг май ойида маълум бўлди. Аввалроқ “Проект” нашри спортчи Россия президенти маъмурияти сўровларига қарамай, Украинадаги урушни қўллаб-қувватлашдан бош тортгани учун босимга учрагани ҳақида хабар берган эди.
Нашрнинг ёзишича, Нурмагомедов ҳатто Дональд Трамп билан шахсий суҳбатида ҳам жангларни тўхтатиш истагини билдирган.
Ҳозирда Хабиб Нурмагомедов АҚШда яшайди.
Улашиш:
Шарҳлар