Ҳалок бўлган она қорнидан қутқариб олинган ғазолик қиз вафот этди

Фото: казинформ

Исроил ҳаво ҳужумидан сўнг Ғазо касалхонасида ҳалок бўлган она қорнидан туғилган қиз бир неча кундан кейин вафот этди. Бу ҳақда жума куни унга ғамхўрлик қилган шифокор маълум қилган.

Боланинг исмини Роу эди, “Руҳ” деган маънони англатади. Унинг онаси Сабрин Ал-Сакани шанба куни кечқурун исроилликларнинг Ғазо секторидаги энг жанубидаги Рафаҳ шаҳрига берган зарбаси натижасида оғир яраланган. Унинг эри Шукри ва уч яшар қизи Малак ҳалок бўлган.

«Ҳомиладорлигининг 30 хафталигида бўлган Сабрин зудлик билан Рафаҳдаги Амирликлар касалхонасига етказилди. У олган жароҳатларидан вафот этди, бироқ шифокорлар чақалоқ ҳаётини сезарен йўли орқали сақлаб қолишга муваффақ бўлишди», – дейилади хабарда.

«Аммо чақалоқнинг нафас олиши ва иммунитети заиф эди», – деди Роуга ғамхўрлик қилган касалхонасининг шошилинч ёрдам бўлими бошлиғи доктор Муҳаммад Салама. У пайшанба куни вафот этган.

«Мен ва бошқа шифокорлар уни қутқаришга ҳаракат қилдик, лекин у вафот этди. Бу шахсан мен учун жуда оғир кун бўлди», – деган у.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ғазо секторида Исроил ва ХАМАС жангарилари ўртасидаги олти ойлик урушда 34 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.