ҲАМАС 15 август куни Ғазо бўйича музокараларда қатнашишдан бош тортди
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги музокараларга ўз вакилларини юбормайди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Воситачилар иштирокидаги маслаҳатлашувлар 15 август куни Доҳа ёки Қоҳирада бўлиб ўтиши режалаштирилган. Жангарилар Исроил ҳукумати урушни тугатишдан манфаатдор эмас, деб ҳисоблайди.
ҲАМАСнинг Ливандаги вакили Аҳмад Абдул Ҳодий айтишича, ҳаракат умуман олганда, музокараларга ва битим тузилишига қарши эмас, бироқ муаммо Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг позитсиясидан иборат. “Катта эҳтимол билан у алдаяпти, ўзини олиб қочяпти ва урушни давом эттирмоқчи, ҳатто уни минтақавий даражада кенгайтирмоқчи, шунинг учун ҳам музокаралардан ўз агрессиясини давом эттириш учун ниқоб сифатида фойдаланмоқда”, — деди Аҳмад Абдул Ҳодий.
Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер брифингда АҚШ ҲАМАС иштирокчилари музокараларда қатнашишига умид қилаётганини айтди. “Биз мувофиқ бўлганидек, олға силжишимизга умид қилмоқдамиз”, — деди у маслаҳатлашувлар Фаластин ҳаракатининг иштирокисиз ўтиши мумкинми, деган саволга жавобан.
Ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги яқона келишув 2023 йил 24—30 ноябрь кунлари амал қилган. Ўшанда ҲАМАС 81 нафар исроиллик ва 24 нафар хорижликни асирликдан озод этганди. Ўшандан буён жанговар ҳаракатларни тўхтатиш масаласи кўп бора кўтарилган.
9 август куни Биньямин Нетаньяху канцелярияси Исроил делегацияси сулҳ ҳақидаги музокаралар учун 15 август куни жўнаб кетишини маълум қилганди.
Шарҳлар