Хамас билан Исроил музокаралари: иккала томон ҳам муросага тайёр эмас, Блинкен келишувни бузмасликка чақирмоқда
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен минтақага 7 октябрь куни Хамас ҳужумидан кейинги тўққизинчи ташрифи билан Исроил ва Хаамас ўртасидаги музокараларни якунлаш учун Тель-Авивга қайтди.
Блинкен ҳозирги вазият жуда муҳим эканини таъкидлаб, уни гаровга олинганларнинг қайтиши, ўт очишни тўхтатиш ва мустаҳкам тинчлик ва хавфсизлик учун сўнгги имконият деб атади.
Бир неча кун олдин Қўшма Штатлар, Вашингтоннинг ҳамда Қатар ва Миср воситачиларининг фикрига кўра, можаро томонлари ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этишга ёрдам бериши мумкин бўлган таклифларни тақдим этганди.
Музокаралар 31 май куни АҚШ президенти Жо Байден томонидан баён этилган, олти ҳафталик жанговар ҳаракатларни тўхтатиш, гаровга олинганлар ва маҳбусларни озод қилишни назарда тутувчи келишувга асосланади.
АҚШ расмийлари келишувга эришиш борасида эҳтиёткор оптимизм билдирди, бироқ олдинда кўп иш борлигини таъкидламоқда.
Шарҳлар