Хамас етакчисининг ўлимидан кейин Эрон Исроилга “қасос” билан таҳдид қилмоқда
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИНҚК) Хамас етакчиси Исмоил Хониянинг ўлдирилиши жавобсиз қолмаслигини билдирди.
ИНҚК баёнотида айтилишича, Исроил «кучли ва кенг кўламли қаршилик фронтидан, аайниқса, исломий Эрондан шафқатсиз ва оғриқли жавобни» олади.
Мамлакат олий раҳнамоси Али Хумайни Исроилга Хониянинг ўлими учун “шафқатсиз қасос” олишни ваъда берди.
Хамас етакчиси 31 июль куни эрта тонгда Эроннинг янги президенти инаугурациясида иштирок этиш учун келган Теҳронда ҳалок бўлди.
Улашиш:
Шарҳлар