АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаси ҳужумга учради
АҚШнинг Ироқдаги базасига берилган ракета зарбаси оқибатида камида беш нафар америкалик ҳарбий хизматчи яраланди. Бу ҳақда Reuters 6 августга ўтар кечаси АҚШ расмийларига таяниб хабар берди. Дастлабки маълумотларга кўра, Ироқ ғарбидаги Ал-Асад авиабазаси “Катюша” баравар ўт очиш реактив тизими иккита ракетаси билан ҳужумга учраган.
Қурбонлар сони ўзгариши мумкин. Айни пайтда база ходимлари ҳужумдан кейинги зарарни баҳоламоқда. Вашингтонда Ироқдаги Америка ҳарбийларини ҳимоя қилиш ва ҳужумга жавобан чоралар кўриш муҳокама қилинди.
АҚШ базасига ҳужум Байрутда “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати командири ва Теҳронда ҲАМАС раҳбари ўлдирилганидан кейин Яқин Шарқда вазият кескинлашиши фонида юз берди. Ҳар иккала гуруҳ ҳам Эрон томонидан қўллаб-қувватланади.
Шарҳлар