АҚШ Исроилга ҳарбий эҳтиёжлар учун 3,5 млрд доллар тақдим этиши мумкин
АҚШ Исроилга Америка қуроли ва ҳарбий техникасини сотиб олиш учун 3,5 миллиард доллар ажратишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда CNN ўз манбаларига таяниб. Таъкидланишича, Исроил бу суммани дарҳол қўлга киритолмайди, чунки мамлакат сотиб олмоқчи бўлган қурол-яроғ тизимлари энди яратиляпти.
Манбаларга кўра, 8 август куни АҚШ Давлат департаменти Конгрессни Жо Байден маъмурияти Исроилга бир неча миллиардлик хорижий ҳарбий молиялаштиришни тақдим этиши ҳақида хабардор қилган. Ушбу маблағлар америкалик мансабдорлар апрелда келишиб олган 14,1 миллиард долларлик ёрдам пакетидан ажратилади.
Молиялаштириш Исроилга АҚШдан илғор қурол-яроғ тизимлари ва бошқа ускуналарни сотиб олиш имконини беради. Манбалар нашрга маълум қилишича, Исроил ва бутун минтақа Эрон ва “Ҳизбуллоҳ” томонидан ҳужумга тайёрланаётгани туфайли, кўмак шу ҳафта ажратилмоқда.
Шарҳлар