Россия ҳарбий-ҳаво кучларига янги қўмондон тайинланди
Генерал-лейтенант Сергей Кобилаш Россия ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони, Ҳаво-космик кучлари бош қўмондони ўринбосари этиб тайинланди, деб ёзади Медуза.
У шу пайтгача узоқ авиацияга қўмондонлик қилган бўлиб, энди эса бу лавозимга генерал-майор Сергей Кувалдин таинланган.
Украина Хавфсизлик хизмати 2023 йилда Сергей Кобилашни Украина фуқаролик объектлари ўққа тутилишига алоқадорликда айблаган эди. Тергов талқинига кўра, генерал “Россия олий ҳарбий-сиёсий раҳбариятининг Украина шаҳарларини йўқ қилиш бўйича топшириқларини бажариб”, Украина ҳудудидаги турар-жойлар, касалхоналар ва муҳим инфратузилма объектларига ёппасига ракета зарбалари беришни буюрган.
Украина ҳукумати Кобилашга мамлакат жиноят кодексининг агрессив уруш олиб бориш ҳамда Украина ҳудудий яхлитлиги ва дахлсизлигига тажовуз қилиш моддалари бўйича сиртдан айбловлар эълон қилган. Ушбу моддалар бўйича максимал жазо — умрбод қамоқ жазосидир.
Шарҳлар