АҚШ Украинага 1,7 млрд долларлик ҳарбий ёрдам ажратади
АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага иккита ёрдам пакети тақдим этилишини эълон қилди, деб ёзади DW.
200 миллион долларлик биринчи пакетга ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситалари, HIMARS тизимларига ўқ-дорилар, миномёт снарядлари ва Javelin танкка қарши ракеталари киради. Ушбу пакет доирасидаги қурол-яроғлар Украинага бевосита Америка армияси омборларидан юборилади.
1,5 миллиад долларлик иккинчи, аҳамиятлироқ ёрдам пакети эса Украина хавфсизлигига ёрдам кўрсатиш ташаббуси доирасида ажратилади. Ушбу дастур Украинага тўғридан тўғри техника юборилишини эмас, балки қурол ишлаб чиқариш ёки сотиб олиш учун корхоналар билан шартномалар тузилишини кўзда тутади. Киев бошқа қуроллар билан бир қаторда, ҳаво ҳужумига қарши мудофаани кучайтириш учун воситалар, HIMARS ва NASAMS тизимлари учун ўқ-дорилар, радиоэлектрон кураш воситалари, юқори аниқликдаги авиатсия ўқ-дориларини қўлга киритади.
Таъкидланишича, бу 2021 йил августидан буён Жо Байден маъмурияти томонидан Украина хавфсизлигига ёрдам кўрсатиш ташаббуси доирасида тақдим этиладиган йигирманчи ёрдам пакети ва АҚШ ҳарбий техникасининг 62-траншидир.
Шарҳлар