Харьков буткул энергиясиз қолди – шаҳар мэри Игорь Терехов

Фото: dsns_telegram / Telegram

Харьков мэри Игорь Тереховнинг сўзларига кўра, Россия армияси Харьковга 20 дан ортиқ ракета отган ва бу билан бутун уруш давомидаги энг йирик зарбани берган.

Россия ҳарбийлари «энергетика инфратузилмасини нишонга олди ва уни ишдан чиқарди», деди Терехов.

«Шаҳар бутунлай энергиясиз қолди, бунинг натижасида сув ва иссиқлик таъминоти ишламаяпти, электр транспорти тўхтаб қолди».

Кейин шаҳар мэри сув таъминоти минимал босим остида сув билан таъминланишини ва иссиқлик таъминоти эса модулли қозонхоналардан фойдаланадиган Харьковнинг 40 минг аҳолисида борлигини тушунтирди.

Харьковда иссиқ тушликларни бепул тарқатиш, исиниш ва телефонларни зарядлаш мумкин бўлган «қатъиятлик пунктлари» ишламоқда. Шаҳардаги шошилинч хизматлар рақамлари ишдан чиқарилган. Ҳокимият томонидан ишга туширилган 1562 рақами орқали қўнғироқ қилиб, тез ёрдам, давлат фавқулодда хизмати ва бошқа хизматларга мурожаат қилиш мумкин.

Барча шифохоналар генераторларда ишламоқда. Қабуллар нормал режимда давом этмоқда, шифохоналарга сув етказиб берилмоқда.

Шаҳарда автобуслар қатнови давом этмоқда, аммо светофорлар ишламаяпти.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.