Харьков ўққа тутилиши натижасида уч киши ҳалок бўлди, беш нафари яраланди
Харьковда россияликлар типография ҳамда мебель ва лок-бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи цехга зарба берди. Бу ҳақда Харьков облаасти полицияси тергов бўлими бошлиғи Сергей Болвинов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, тахминан соат 13:00 да область маркази ўққа тутилган, саккиз қаватли бино ва Холодногорск районидаги ишлаб чиқариш цехи зарар кўрган. Ёнғин 1000 метр квадратдан ортиқ майдонни қамраб олган.
Уч киши ҳалок бўлган, беш киши яраланган, жароҳатланганлар орасида корхона ишчилари бор, улардан икки нафарининг аҳволи оғир.
Қутқарув ва ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.
“Афсуски, қурбонлар ва жароҳатланганлар сони кўпроқ бўлиши мумкин. Бошпаналарда қолинг – такрор ўққа тутиш хавфи сақланиб қолмоқда”, — дейди Болвинов.
Шарҳлар