Харьковда ҳалок бўлганлар сони етти кишига етди
Бу ҳақда областдаги тергов бошқармаси бошлиғи Сергей Болвинов маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, россияликлар С-300 ракеталари билан область марказига икки марта ҳужум қилган.
“Иккинчи отишма биринчисидан ярим соат ўтмай бошланди. Ёқилғи қуйиш шохобчаси бутунлай вайрон бўлди, электр узатиш линиялари шикастланди. Вайрон бўлган тўққиз қаватли биноларнинг ўртасида 5 га 5 метр ўлчамдаги иккита чуқур ҳосил бўлган. Афсуски, бу ҳужум натижасида етти киши ҳалок бўлди. Яна 11 киши жароҳатланди”, — дейди у.
Улашиш:
Шарҳлар