Польша Украинадаги “кескин тун” туфайли, ўз самолётларини ҳавога кўтарди
Польша армияси Россия узоқ авиацияси Украина ғарбида фаоллашгани туфайли, ўз самолётларини ҳавога кўтарди. Бу ҳақда Польша қуролли кучлари тезкор қўмондонлиги маълум қилди, деб ёзади “РБК”.
“Бу Россия узоқ авиациясининг Украина ғарбий ҳудудида кузатилаётган фаоллиги туфайли, Польша ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими учун навбатдаги жуда кескин тун бўлди”, — дейилади муассаса хабарида.
Ҳарбийлар Польша жануби-шарқида “Польша ва иттифоқ авиацияси иши бошлангани туфайли, юқори даражадаги шовқин” кузатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
4 сентябрга ўтар кечаси Киев, Суми, Львов ва Кривой Рогда портлаш овозлари эшитилди. Киев шаҳри чеккаларида ва Киев вилоятида ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари ишлади. Бундан ташқари, тонгги 5 ларда Украинанинг барча вилоятларида ҳаво тревогаси эълон қилинди.
Шарҳлар