Жо Байден ўғли Хантер Байденни кечирди
АҚШ президенти Жо Байден ноқонуний қурол сақлаш ва солиқ қонунчилигини бузганликда айбланган ўғли Хантерни афв этди, деб хабар бермоқда Оқ уй матбуот хизмати.
“Президент сифатидаги биринчи кунимданоқ мен Адлия вазирлиги қарорларига аралашмаслигимни айтдим ва ҳатто ўғлимнинг танлаб ва адолатсиз таъқиб қилинаётганини кузатганимда ҳам ўз сўзимда турдим”, – деди Байден.
Июн ойида ҳакамлар ҳайъати 54 ёшли Хантер Байденни 2018 йилда қурол сотиб олаётганда гиёҳвандлик фактини яширганликда айбдор деб топди. Кичик Байден АҚШ тарихидаги амалдаги президентнинг жиноятда айбланган биринчи ўғлига айланган.
Улашиш:
Шарҳлар