Қирғизистон президенти жиянига дабдабали тарзда турмуш қуришни таклиф қилган йигит ҳибсга олинди
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг жияни Лаззат Нуркожоеванинг қаллиғи Афтандил Сабирбеков наркотиклар сотишда гумонланиб, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда “24.kg” ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
У аллақачон тергов изоляторига жойлаштирилгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Садир Жапаров ўз жияни учун узр сўраб чиққанди, қиз йигити турмушга чиқишни таклиф қилган видеони жойлаган, уни тасвирга олишда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вертолётидан фойдаланилган эди.
Жапаров таъкидлашича, бўлажак куёв президентни ноқулай вазиятга қўймасликка ҳаракат қилиши, унинг жияни қўлини бу тарзда сўрашдан аввал ўйлаб кўриши керак эди.
Улашиш:
Шарҳлар