Ҳинд зираворларида заҳар топилди: улар бутун дунё бўйлаб етказилган бўлиши мумкин

Фото: Едим дома

Ҳиндистоннинг икки йирик зиравор ишлаб чиқарувчиси MDH ва Everest компаниясининг маҳсулотларида кучли канцероген ва мутаген бўлган этилен оксиди топилган. Заҳар машҳур карри ва “гарам масала” аралашмаларида ҳам топилган.

Ҳинд зираворларида заҳарли модда топилгани ҳақидаги илк хабарлар Гонконг ва Сингапурдан келган. Шундан сўнг, МДҲ ва Эверест маҳсулотлари у ерда сотувдан қайтариб олинди. Апрель ойининг охирида Австралия ва Янги Зеландияда ҳинд зираворларини текшириш бошланди, Америка регуляторлари ҳам бу ҳақда маълумот тўпламоқда.

Ҳиндистоннинг Озиқ-овқат хавфсизлиги ва стандартлари бошқармаси (FSSAI) мамлакатдаги барча зираворлар ва зираворлар ишлаб чиқарувчиларни текширишини эълон қилди. Ҳиндистон бундай маҳсулотларнинг энг йирик ишлаб чиқарувчиси ва экспортчиси ҳисобланади.

Қайд этиб ўтамиз, бу зираворлар wildberries.uz порталида сотилади. Иккала компаниянинг маҳсулотларини қидириш орқали топиш мумкин.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.