Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида парламент биносини сув босди
Нью-Деҳлига ёпирилган кучли ёмғирлар оқибатида Ҳиндистон парламентининг янги биноси сув қисман сув остида қолди, деб ёзади “Zakon.kz”.
Сув шиша том орқали сизиб ўтиб, бинонинг лоббисини босган. Депутатлар энди парламент биносининг мустаҳкамлигига шубҳа билдирмоқда.
Парламент депутатлари янги бинога 2023 йил сентябрида кўчиб ўтган, учбурчак шаклидаги бино парламентнинг иккала палатаси қўшма мажлислари учун мослаштирилган.
1 августга ўтар кечаси Нью-Деҳлида муссон ёмғирлари бошланди, оқибатда шаҳарнинг турли қисмларида катта миқёсда тошқинлар юз берди, 2 киши ҳалок бўлди.
Улашиш:
Шарҳлар