Хитой аҳолиси 1 миллиарддан камайишни бошлаши мумкин
Ҳиндистон дунёдаги энг кўп аҳолига эга мамлакат. Унинг бугунги кунда аҳолиси 1,442 миллиардни ташкил этади. 2011 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Ҳиндистонда 1,21 миллиард киши рўйхатга олинган.
Иккинчи ўринда 1,425 миллиард аҳолига эга Хитой жойлашган. ТАСС агентлигининг маълум қилишича, бу маълумот БМТ Аҳолишунослик жамғармаси ҳисоботида келтирилган.
«Ушбу жамғарма Ҳиндистон аҳолисининг ўсишини мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг яхшиланиши ва оналар ўлимининг камайиши билан боғлайди. Ҳозирда Ҳиндистон аҳолисининг 26 фоизини 10-24 ёшдаги ёшлар ташкил этади», – дейилади хабарда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти экспертларининг ҳисоб-китобларига кўра, Хитой аҳолиси 2022 йилда 1,426 миллиард кишига етади ва камайишни бошлайди.
Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, Хитой аҳолиси жорий аср охирига келиб 1 миллиарддан ҳам камайиши мумкин. Аксинча, Ҳиндистон аҳолиси кейинги бир неча ўн йилликларда ўсишда давом этиши кутилмоқда.
Шарҳлар