Ҳиндистонда ўйин залида содир бўлган ёнғин оқибатида 25 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг Гужарат штати, Ражкот шаҳридаги TRP кўнгилочар боғидаги гавжум ўйин залида ёнғин чиқди. Камида 27 киши ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти болалар ва ўсмирлардир, деб хабар бермоқда DW.
“Ўйин майдонига алоқадор тўрт киши полиция томонидан сўроқ учун ҳибсга олинди”, — деб қўшимча қилди расмийлар.
Полиция муассаса егасини еҳтиёцизликда гумон қилиб, у билан тергов ишларини олиб бормоқда.
Ёнғин маҳаллий вақт билан тушдан кейин содир бўлган ва ҳозир ўчирилган. Маҳаллий хизматлар вакиллари ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлганини айтишган.
Гужарат шаҳри Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг ватани ҳисобланади.
“Ражкотдаги ёнғиндан жуда қайғудаман. Менинг фикрларим яқинларини йўқотган ҳар бир киши учун. Маҳаллий маъмурият жабрланганларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш устида ишламоқда”, — деб ёзди бош вазир Х ижтимоий тармоғида.
Ражкотдаги ёнғин ҳақида нима маълум:
Маҳаллий ўт ўчирувчилардан бири AFPга хабар беришича, ёнғин содир бўлган пайтда икки қаватли TRP аттраксиони ва истироҳат боғи биносида 300 дан ортиқ одам бўлган.
“Одамлар турар жойининг кириш ешиги яқинида иншоотнинг қулаб тушиши, уларнинг қочиб кетишларини қийинлаштирган ва одамлар тузоққа тушиб қолишган”, – деди у. Айниқса, дам олиш куни бўлганлиги учун диққатга сазовор жойлар гавжум бўлганини ҳам айтган.
«Олов ёнувчи материал туфайли тез тарқалди», – дея қўшимча қилган офицер. Воқеа жойидан олинган фотосуратларда гофрировка қилинган металл конструкцияга жиддий зарар йетган.
Aгентлик маълумотларига кўра, ёнғинни ўчиришга деярли бир соат вақт кетган. Воқеа жойига йетиб келган полиция қурбонларнинг жасадлари қаттиқ куйиб кетгани, уларнинг шахсини аниқлашни қийинлаштирганини маълум қилган.
TRP истироҳат боғида, куйган аркададан ташқари, боулинг, картинг ва трамполин билан шуғулланадиган кўнгилочар марказ ҳам мавжуд. Ташриф буюрувчиларнинг асосий қисмини ўсмирлар ташкил етади.
Шарҳлар