Ҳиндистонда пикапнинг дарага қулаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг Чхаттисгарх штатида одамларни олиб кетаётган пикап дарага қулаши оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, йўловчилар тенду баргларини йиғиб ўрмондан қайтаётган бўлган. Машина йўлдан учиб чиқиб, дарага қулаган.
“12 аёл ва бир эркак воқеа жойида вафот этган. Яна тўққиз киши тан жароҳати олиб, шифохонага етказилди, у ерда беш нафар аёл ҳалок бўлди”, — деган маҳаллий полиция вакили Абхишек Паллава журналистларга.
Ҳодиса сабабларига ойдинлик киритилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар