Ҳиндистонда илк бор қўл кўчириб ўтказиш операцияси амалга оширилди

Фото: uza.uz

Бундан 4 йил аввал поезд ҳалокатида икки қўлидан айрилган 45 ёшли ҳинд рассоми Раж Кумар Деҳлидаги “Sir Ganga Ram” касалхонасида 12 соатлик икки томонлама қўл кўчириб ўтказиш операциясини ўтказди.

У кундалик фаолиятида бошқаларга қарам бўлиб қолган эди. Беморнинг ягона йўли протезлардан фойдаланиш ёки қўл трансплантацияси эди. Аввалига Раж протез ишлатишни бошлади, лекин бунга кўника олмади ва унинг ягона умиди қўл кўчириб ўтказиш операциясини ўтказиш бўлиб қолди”, -дейди тиббиёт муассасасининг пластик ва косметик жарроҳлик бўлими бошлиғи, доктор Маҳеш Мангал.

2023 йил февраль ойида “Sir Ganga Ram” шифохонаси қўл трансплантациясини амалга ошириш учун рухсат олган ва ўлимидан сўнг донорликка розилик берган аёлнинг қўлларини Раж Кумарга кўчириб ўтказиш ишлари бошланган.

Биз қўл операцияси учун потенциал номзодлар излаётганимизда, Раж Кумар рўйхатимизда бор эди,- деган доктор Маҳеш Мангал.

Тиббий протоколга кўра, жараёндан олдин бемор устида батафсил ва махсус текширувлар ўтказилган. Сўнг, жарроҳлар турли таркибий қисмларни – суяклар, артериялар, томирлар, тендонлар, мушаклар, нервлар ва терини нозик тарзда қайта бириктириб, мураккаб амалиётни амалга ошириш учун ишга киришган ҳамда операция муваффақиятли ўтказилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.