Хитой ҳалокатли “Яги” тўфони остида қолди
Хитойнинг жанубий қисми ҳалокатли “Яги” тўфони остида қолди, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.
Тўфон Гуандун ва Хайнан провинцияларида кузатилган, ушбу ҳудудларда шамол тезлиги соатига 230 километрга етган. Икки киши ҳалок бўлган, миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинган. Хабар қилинишича, юзлаб уйлар, электр узатиш линиялари шикастланган. Барча мактаблар ёпилган, транспорт алоқалари узилган, авиарейслар бекор қилинган.
Қутқарув хизматлари табиий офат оқибатларини бартараф этиш устида ишламоқда. Метеорология бюроси тўфонга бешта имконли даражанинг энг юқори жадаллик даражасини берган ва уни супер тўфон ва сўнгги 10 йил ичидаги энг кучли довул деб аташмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу ҳафтада “Яги” Филиппин орқали ҳам ўтган. Табиий офат кучайиши оқибатида у ерда 14 киши ҳалок бўлган.
Шарҳлар