Хитой банклари электрон ускуналарни йиғиш учун мўлжалланган компонентларнинг РФдан тўланишини блокировка қила бошлади – “Коммерсант”

Фото: IStock

Март ойи охиридан бошлаб Россия компаниялари серверлар, маълумотларни сақлаш тизимлари ва ноутбукларга компонентлар учун тўловларни амалга оширишда муаммоларга дуч келмоқда, дейди бозор иштирокчилари «Коммерсант»га.

«Хитойдан бутловчи қисмларга буюртма берган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар Россия Федерациясида ўз маҳсулотларини якуний йиғишни бошлай олмайди; Марказий банк аралашиб, Хитой томони билан тўлов бўйича келишиб олиши керак», – дейди компаниялардан бирининг асосчиси Александр Калинин “Коммерсант”га.

Шу билан бирга, Хитой электроникани йиғиш учун бутловчи қисмлар бозорида деярли монополист, шунинг учун Россия Федерациясида жиддий қийинчиликлар ва ишлаб чиқариш кечикишлари пайдо бўлиши мумкин, дейилади материалда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.