Хитой Тайвань ёнида кенг кўламли ҳарбий машқларни ўтказди

Фото: China Photos / Getty Images

Хитой Халқ озодлик армияси оролнинг мустақилликка интилишини чеклаш учун Тайвань атрофида “Қўшма қилич – 2024B” машқларини бошлади. Guancha нашри Шарқий ҳудуд жанговар қўмондонлигининг расмий вакили, катта полковник Ли Сининг бу борадаги сўзларини келтирган.

Лининг сўзларига кўра, машғулотлар “денгиз ва ҳаво патруллари, жанговар тайёргарликни синовдан ўтказиш, асосий портлар ва ҳудудларни блокировка қилишга қаратилган”. Машғулотлар Тайвань мустақиллигига эришмоқчи бўлган “сепаратистик кучлар”га қарши “кучли” тўсиқ бўлишга мўлжалланган, дейди полковник.

Машқларни ўтказишдан мақсад ҳам қўшинларнинг жанговар қобилиятини синовдан ўтказишдир, дейди Ли Си. Машғулотларда Хитойнинг денгиз флоти, ҳаво кучлари, ракета кучлари ва бошқа ҳарбий кучлари иштирок этмоқда. Guancha  нашрининг ёзишича, машғулотлар Тайваннинг бутун ҳудуди атрофида бўлиб ўтмоқда, хусусан, орол ғарбидаги Тайвань кўрфазида, унинг шарқий, жанубий ва шимолий қисмларида.

Тайвань томони ҳарбий машқларни “провокация” деб атади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.