Хитой ташқи ишлар вазирлиги НАТОни урушни якунлаш учун “амалий бирор иш қилиш”га чақирди

Фото: cnbc.com

Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Лин Дзян сешанба куни бўлиб ўтган брифингда НАТОни “айбни бошқаларнинг зиммасига юклашни тўхтатишга” ва Россия ва Украина ўртасидаги “можарони сиёсий йўл билан ҳал қилиш учун бирор амалий ишни қилишга” чақирди.

Шу тарзда Ташқи ишлар вазирлиги НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг бир кун аввал Би-Би-Си билан суҳбатда Хитой Россиянинг Украинага қарши урушига нисбатан сиёсатини ўзгартирмаса, унинг оқибатларига дуч келишини айтган баёнотига жавоб берди.

Хусусан, Хитой “Россия учун Украинага қарши ишлатадиган ракета ва қуролларни яратишда муҳим аҳамиятга эга бўлган микроэлектроника каби кўплаб технологияларни баҳам кўришига жавобан иқтисодий санкциялар ҳақида гапиришимиз мумкин”, дея тушунтиради Столтенберг.

“Биз [НАТОга] Хитойга туҳмат ва таъналар ўрнига айбни бошқа томонга юклашни тўхтатишни, низо уруғини сепишни ва оловга ёғ қуйишни бас қилишни […], ўз-ўзини таҳлил қилишни маслаҳат берамиз”, — дея Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг сўзларидан иқтибос келтиради AFP.

Киев таклиф қилган “тинчлик формуласи”ни муҳокама қилиш учун Украина ташаббуси билан ҳафта охирида Швейцарияда ўтказилган Тинчлик саммитида Хитой иштирок этмади. Россия унга таклиф қилинмади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.