Хитой ва Марказий Осиё саноатлаштиришни биргаликда амалга ошириш ҳақида келишиб олишди

Фото: News Central Asia (nCa)

Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги конференцияда иштирокчилар қатор келишувларни имзоладилар ҳамда минтақа ва ХХР етакчиларининг аввалги саммити қарорларини амалга ошириш бўйича келишиб олдилар. 2025 йилда Қозоғистонда бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитга ҳам тайёргарлик бошланди.

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И томонлар янги саноатлаштириш, сунъий интеллект, қайта тикланадиган энергия, авиация, аэрокосмик ва инновацион қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олишганини билдирди.

Иштирокчилар халқаро сиёсатни мувофиқлаштириш ва Глобал жанубдаги давлатлар ўртасида бирдамликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлашди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.