Хитойда кўча дўконида юз берган ёнғин оқибатида 39 киши ҳалок бўлди (видео)
Хитойнинг Цзянси провинциясида кўча дўконида ёнғин юзага келди, оқибатда 39 киши ҳалок бўлиб, яна 9 киши жароҳатланди, деб ёзади Tengrinews.kz.
Ҳодиса 24 январь куни Цзянси провинциясининг Синьюй шаҳри Юшуй туманида содир бўлган. Яна бир неча киши вайроналар остида қолмоқда, қутқарув ишлари давом этмоқда.
Ёнғин сабаби аниқлангани йўқ.
“Синьхуа” агентлиги ёзишича, Хитойда сўнгги вақтларда кўп сонли қурбонларга сабаб бўлаётган ёнғинлар тез-тез юз бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда мамлакат жануби-ғарбидаги тоғли ҳудуддаги икки қишлоқни қоплаган кўчкилар оқибатида 47 киши ҳалок бўлган эди.
Улашиш:
Шарҳлар