Хитойда тирик мушук ва итлар сотиладиган автоматлар ўрнатилди
Хитойнинг бир нечта шаҳарларида тирик мушук ва итларни сотиш учун автоматлар ўрнатилди. Ҳайвонлар шиша эшиклари бўлган кичик камераларда сақланади, у ерда улар зўрға айлана олади.
Интернетда Пекиндаги автомат видеоси пайдо бўлди, аммо фойдаланувчилар уларни бошқа шаҳарларда кўрганларини ва у ердаги ҳайвонлар касал ёки ҳатто ўлик ҳолатда эканини таъкидламоқда.
Низоли бизнес ғояси Хитой жамиятида норозилик ва баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Қайд этилишича, бундан олдин ҳам Шанхайда ўйин автомати мавжуд бўлиб, унда ҳайвонлар совға сифатида берилган.
Улашиш:
Шарҳлар