Хитойга Россиядан амалга оширилган тўловларнинг 80 фоизи қайтиб келмоқда

Фото: flickr.com/dcmaster

Хитойнинг бирданига бир нечта етакчи банки, жумладан, энг йирик ICBC ҳам, Россиядан юанларни қабул қилишни тўхтатди, деб ёзади “Известия” газетаси.

Россия Федерацияси Савдо-саноат палатаси қошидаги кенгашнинг газетага хабар беришича, оддий истеъмол товарлари учун ўтказмалар ҳали ҳам амалга оширилаётган бўлса-да, саноат товарлари учун тўловлар жуда мураккаблашган. Департаментга кўра, фақат ҳар бешинчи тўлов ўз мақсадига эришмоқда.

АҚШнинг иккиламчи санкциялари киритилганидан сўнг, Хитойнинг фақат кичик кредит ташкилотлари россиялик контрагентлар ва воситачилар билан ишлашни давом эттирмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.