Хитойнинг БМТдаги доимий вакили Ғарбни Киевга қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатишга чақирди
Ғарб давлатлари Украинани қурол-яроғ билан таъминлашни тўхтатиши керак, деди Хитойнинг БМТдаги доимий вакили Чжан Цзюн, унинг сўзларидан иқтибосни Newsweek нашри келтиради.
“Баъзи давлатлар зудлик билан оловга мой қуйишни бас қилиши ва халқаро ҳамжамиятнинг дипломатик саъй-ҳаракатларига путур етказишни тўхтатиши керак”, деди у БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.
Чжан Цзюн, шунингдек, Шимолий Атлантика иттифоқини бир томонлама санкциялар ва туҳмат сиёсатини тўхтатишга чақирди.
“Хусусан, НАТО куч ҳақидаги афсонадан воз кечиб, таҳдид ва урушга чақирувларини бас қилиши керак”, – дея хулоса қилади дипломат.
Ўтган йил ноябрь ойида Россиянинг Хитойдаги элчиси Игорь Моргулов Пекин Украинадаги ҳозирги инқирозга олиб келган ҳақиқий геосиёсий сабабларни, хусусан, минтақадан ташқари ўйинчиларнинг бузғунчи ролини аниқ билишини айтди.
2023 йил февраль ойида Хитой расмийлари можарони ҳал қилиш бўйича ўз позицияси акс этган ҳужжатни эълон қилганди. У 12 бандни, жумладан, ўт очишни тўхтатиш, барча мамлакатларнинг қонуний хавфсизлик манфаатларини ҳурмат қилиш, постсовет республикасидаги гуманитар инқирозни бартараф этиш талабларни ўз ичига олган.
Владимир Путин қайд этганидай, Ғарб ва Киев бунга тайёр бўлганида, Хитойнинг тинчлик режасидаги кўплаб бандларни келишув учун асос қилиб олиш мумкин.
Шарҳлар