Хитойнинг Гуандун провинциясида рекорд миқдордаги ёмғирлар сабабли 110 минг аҳоли эвакуация қилинди

Фото: Getty Images

Рекорд миқдордаги ёмғирлар Хитой жанубида кўчаларни дарёга айлантирди. Синхуа давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, 4 киши ҳалок бўлган, 10 киши бедарак йўқолган. Аҳоли зич жойлашган Гуандун провинциясида 110 минг аҳоли эвакуация қилинган.

Чжуцзян дарёси дельтаси Хитой жанубидаги иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган ҳудуд бўлиб, бу ерда электрон жиҳозлар, ўйинчоқлар, кийим-кечак ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Чжуцзян дарёси дельтаси ҳудудидаги иқтисодий зона мамлакат савдосининг тахминан учдан бир қисмини ташкил қилади. Табиий офатга қарамай, корпорациялар «ҳамма нарса одатдагидек ишлаяпти» деб ишонтирмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.