Хитойнинг учта энг йирик банки Россиядан тўловларни қабул қилишни тўхтатди
Хитойнинг Industrial and Commercial Bank of China (ICBC), China Construction Bank (CCB) ва Bank of Chinaа банклари Россиянинг санкцияларга учраган молиявий ташкилотларидан тўловларни қабул қилишни тўхтатди, деб хабар беради “Известия” “Первая группа” бош директори Алексей Порошин ва “Импая Рус” компанияси тижорат директори Алексей Разумовскийга, шунингдек, йирик бизнес бирлашмага яқин манбасига таяниб.
Ушбу банклар Хитойда активлар ҳажми бўйича биринчи, иккинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллайди. Санкцияга учрамаган Россия банклари билан операциялар ҳозирча давом этмоқда.
ICBC ва CCB банклари санкциялар остида қолган банклардан тушаётган барча тўловларни рад этмоқда, қандай банклараро ўтказмалар тизими (SWIFT, Россиянинг СПФC ёки Хитойнинг СIPS)дан фойдаланилаётганидан қатъий назар, дея маълум қилди нашрнинг Россия банкидаги манбаси. Хитой банклари ушбу вазиятни компанияларнинг ички сиёсати билан изоҳламоқда. Манба қайд этишича, чекловлар 2024 йил бошигача ҳам киритилган.
Шарҳлар